Жангарилар боис, чегарани тўсишмоқчи

Ўзбек жангарилари Фото муаллифлик ҳуқуқи video

ИШИД масъулиятини ўз зиммасига олган ва ўнлаб инсонларнинг умрларига зомин бўлган қатор қонли ҳужумлар ортидан Покистон қўшни Афғонистон билан ўзаро чегарасида девор қурмоқчи.

Шу йўл билан жангариларнинг чегараоша ўзаро ҳаракатланишига чек қўймоқчи. Террорчиликнинг олдини олмоқчи.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Расмий Исломободнинг дастлабки режаси Афғонистоннинг Моҳманд ва Бажаур орқали ўтувчи чегарасини кўзда тутади.

Покистон томонига кўра, бу мамлакатнинг террорчилик ва жангарилик таҳдиди энг юқори бўлган ҳудудлари бўлади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Покистоннинг Афғонистон билан бевосита чегарадош қавмлар яшовчи бу минтақаларидан Толибон, "ал-Қоида" ва "Ҳаққоний"дан ташқари, яқин-яқингача Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангарилари ҳам бошпана топиб келишган.

Расмий Кобул эса, асрларки, ўзлари учун муҳим, деб билган зиддиятли Дюран чегара чизиғи боис, ўзаро келишувсиз жорий этилмоқчи бўлган бу режадан буткул ғазабда.

Аммо, бошқа томондан, Афғонистон томони Покистондан ўз тупроғидаги жангари гуруҳларни кескин жиловлашини ҳам истайди.

Томонлар эса, исёнчиликнинг асосий омилларидан бирини айнан жангариларнинг чегараоша бемалол ҳаракатланишга имконли эканлигида ҳам кўриб келишган. Бир-бирларини бунга йўл қўйганликда ҳам айблаб келишган.

Шундай экан, ўзаро чегарада қурилмоқчи, айрим хабарларга кўра, аллақачон қурилиши бошланган девори билан Покистон нимага эриша олади ва эришмоқчи? - Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда.