Санкт-Петербург: ‘Мигрантлар ёмон қўрқувда...’
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Санкт-Петербург: ‘Мигрантлар ёмон қўрқувда...’

Шаҳарда бўлган фаол суҳбатдошимизнинг айтишича, ўндан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган душанба кунги портлаш ортидан, Санкт-Петербургдаги аксарият марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари қўрққанларидан, ҳатто, кўчага чиқолмай ўтиришибди.

“Улар шунчалик ёмон қўрқувдаки, бемалол кўчага чиқиб, ишини қилиш, дўконга бориб, зарур нарсасини олишдан ҳам қўрқиб ўтиришибди. Ҳозир кўчада полиция шунчалик кўпайганки...”, - дейди фаол Севара Маннонова.

“Портлашни ким қилганини ҳали билишмаган бўлса-да, улар ўзларидан хавфсирашади. Эй, Худо, шуни қилганлар бизнинг мусулмонлар эмасмикан, деб, ўзларидан хавотирда кўчага ҳам чиқишолмайди, ишга ҳам боришолмайди. Фақат қонунан ишлайдиганларигина мажбурнинг кунидан боришаяпти”.

Россиядаги марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг сони жорий пайтда 4.5 дан 6 миллионтагача экани тахмин этилади.

Агар, маҳаллий фаолларнинг ҳисоб-китобларига таянилса, ҳам ўзбекистонлик ва жаъми марказий осиёлик мигрантларнинг сони бўйича Санкт-Петербург пойтахт Москвадан кейин иккинчи ўринда туради.

Санкт-Петербургдаги сўнгги вазият ва у ерда бўлган Марказий осиёликларнинг кайфиятларини билиш учун фаол Севара Маннонова билан суҳбатимизни назардан қочирманг.