Ўзбекистон: уруш фахрийлари 2000000 сўм олади

O'zbekistonlik keksalar Фото муаллифлик ҳуқуқи UMIDA AKHMEDOVA

Президент Шавкат Мирзиёев 9-май байрами муносабати билан Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиларига 2000000 сўмдан мукофот пули бериш ҳақида фармон имзолаган.

Шунингдек, бу йил 9-май куни Тошкент шаҳрида мушак отишга ҳам буйруқ берилган.

СССР замонида Улуғ Ватан уруши деб номланган ва бу урушда Германия фашизми устидан қозонилган Ғалаба байрами сифатида нишонлаб келинган 9-май номи ўзгартирилди.

Марҳум президент Ислом Каримов таклифи билан Ўзбекистонда 9-майга Хотира ва Қадрлаш куни деб ном берилди.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида 9-май ҳарбий парад сифатида байрам қилинган ва бугунги кунда ҳам қатор мамлакатлар, хусусан, Россияда ҳарбий қудратни намойиш этиш байрами сифатида ҳам нишонланади.

Ўзбекистонда эса ҳарбий парад ва салютлардан воз кечилган, 9-май ўз ватанини ҳимоя қилиб ҳалок бўлган инсонларни хотирлаш ва тирикларга иззат-ҳурмат кўрсатиш куни сифатида нишонланган.

Бу йил Президент Мирзиёев 9-май байрами муносабати билан бир фармон ва бир қарор имзолаган.

Фармонга биноан уруш иштирокчилари ва ногиронларига 2000000 сўм(266 АҚШ доллари) миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идорлари ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш зарурлиги таъкидланган Ўзбекистон президенти қарорида.

Кўмаклар тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилот ва ҳарбий қисмлар томонидан ташкиллаштирилиши айтилган.

Қарорга кўра, ёлғиз ва кам таъминланган уруш қатнашчиларининг уйларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда ўзининг уй-жойига эга бўлмаганларга турар жой ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.