Ўзбекистон-Россия: савдо айланмаси 260 фоиз ўсган

Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ривожи юқори эканидан хушнудликларини билдирганлар.

Президент Мирзиёев шарафига фахрий қоровул Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

4 апрел куни Москвада Ўзбекистон ва Россия вазирликлари, идора ва ташкилотлари ўртасида қатор шартномалар имзоланган.

Икки мамлакат ўртасидаги жами келишувларнинг қиймати 16 миллиардни ташкил этгани ҳақида айтган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов.

Номаълум аскар қабрига гул қўйиш Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Кремлда Президент Мирзиёевни олқишлар экан, Россия Президенти Владимир Путин жаноб Мирзиёев Ўзбекистон раҳбари бўлганидан буён "савдо-иқтисодий алоқалар салмоқли ривожланаётганининг гувоҳи бўлаётганлари"ни айтган.

"Шуни таъкидлаш лозимки, умуман биз савдо айланмамизни юқори даражада ушлаб турибмиз, баъзи позициялар бўйича эса ҳайратланарли даражада ўсаяпти", деб айтган Президент Путин.

Номаълум аскар қабрига гул қўйиш Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Ҳатто 260 фоиз ҳам бор", дея қўшимча қилган Президент Мирзиёев.

Россия раҳбари сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ўсиши, айниқса, енгил саноат ва қишлоқ хўжалигида кўпроқ кузатилган.

Россия бозорларига Ўзбекистон маҳсулотларини етказиш икки баравар ортгани қайд этилган.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев билан музокара. Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Путин билан 2016 йил сентябрида Россия раҳбари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов руҳига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган пайтида "ўзаро ишончли, очиқ суҳбат" бўлганини айтган.

Президент Путин ва Президент Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Президент Мирзиёев Москва шаҳрида Ислом Каримовга ҳайкал ва хиёбон номини аташга қарор қилингани учун Президент Путинга миннатдорлик билдирган.

Президент Путин ва Президент Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Президент Мирзиёев Санкт-Петербургдаги портлашни қоралаган, метродаги портлашда ҳалок бўлганларнинг яқинлари, жабрланганларга ҳамдардлик билдирган.

Президент Путин ва Президент Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбекистон раҳбари терроризмга қарши "биргаликда жуда шафқатсиз чоралар" кўришга чақирган.

Президент Путин ва Президент Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Афғонистондаги тинчлик Ўзбекистон учун муҳим эканини урғулаган Президент Мирзиёев Россиянинг Афғонистонга тинчлик келтириш мақсадида қилаётган саъй-ҳаракатларини Ўзбекистон дастаклайди, деб айтган.

Кремлда Россия президенти номидан Президент Мирзиёев шарафига тантанали зиёфат берилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

.