Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори оламдан ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Dunyouzbeklari.com
Image caption Мустафоевнинг бош прокурорлиги сиёсий мухолифларга қарши қатағонлар авжига чиққан пайтга тўғри келган

Ўзбекистон Конституцион Суди раисининг ўринбосари Бўритош Мустафоев 68 ёшида оламдан ўтган.

Конституцион Суднинг расмий веб саҳифасидаги хабарда Мустафоев нимадан вафот этгани айтилмайди.

Аввалроқ қатор мустақил нашрлар унинг юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилгани ва кома ҳолатида экани ҳақида хабар берганди.

Бўритош Мустафоев 1993-1998 йилларда Ўзбекистон Бош прокурори лавозимида ишлаган.

Унинг прокуратура тизимига раҳбарлиги мамлакатда сиёсий мухолифларга қарши қатағонлар авжига чиққан пайтга тўғри келган.

Шу йил бошида Президент Шавкат Мирзиёев прокуратура "репрессив тизим"га айланганганини тан олган ва тизимда ислоҳотлар қилишга чақирган.

Мустафоев 2004-2005 йилларда Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари, ундан кейин эса, Олий Суд раиси ва Адлия вазири лавозимларида ҳам ишлаган.

У бир муддат марҳум президент Ислом Каримовнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Ҳукумат уни "Шон-шараф" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан тақдирлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг