Россияда ўзбек тадбиркор аёлига осонми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek

"Агар бу иш сизга ёқса, осон бўлса керак. Мен шунақа ҳаётга ўргандим. Шунақа ҳаёт ёқади", дейди Россияда фаолият қилаётган ўзбекистонлик тадбиркор Барно Турсунова.

Барно ва турмуш ўртоғи Шерзод Турсунов бугунда ўта тез ва муваффақият билан ўсаётган "Вилгуд" автосервислар тармоғига асос солишган.

(Видеосуҳбатни BBCUZBEK нинг YouTube даги каналида томоша қилинг)

"Қандай қилиб тадбиркор бўлдим?"

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy
Image caption Барно турмуш ўртоғи Шерзод Турсунов билан

"Тошкентда туғилганман. Тошкент давлат университети Физика факультетини тугатганман. У ерда яшаган пайтимиз уй бекаси бўлганман..." дейди Барно.

"Тадбиркор аёлга айланишим турмуш ўртоғим туфайли, битта ўзим бўлганимда бу қадар муваффақият қозона олмасдим", дея қўшимча қилади у.

Барно ва Шерзод Турсуновлар 2001 йил Россияга келишган ва бизнесни гулқоғозлар сотишдан бошлашган.

"Бозорда битта нуқта очганмиз. У ерда савдо билан шуғулланишим керак бўлган, чунки бизнесда икки киши бўлганмиз - хўжайиним ва мен. У мол сотиб олиб келиш... ҳам ҳайдовчи, ҳам ҳисобчи эди, мен эса савдо қилганман. Ва ўша пайтда сотишга усталигим билиниб қолган. Хўжайиним буни кўриб, мендаги ушбу қобилиятни ривожлантиришга ҳаракат қилганлар. Ўқитганлар ва ўсишимга шароит яратиб берганлар", дейди Барно.

2011 йилга келиб эса, Турсуновлар бизнеснинг бошқа бир қиррасида ўзларини синаб кўришга қарор қиладилар.

"Шерзод акам мижозларга яқин, юзма-юз ишлайдиган бизнес қилишни хоҳлаганлар... ўсувчи ва инқирозга бардошли соҳани излаганлар... ва бу автосервис бўлган".

"Ширкатимиз ҳозир иккига бўлинади. Бир қисми савдо қилади, иккинчиси ишлаб чиқаришга асосланган. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи қисмини хўжайиним, савдо тармоғини мен бошқараман", дейди Барно.

Айни пайтда Россияда тадбиркор аёл бўлиш қанчалар осон ёки қийин? Барно Турсунова BBCUZBEK нинг шу ва бошқа қатор саволларига жавоб берган.

Видеосуҳбатни BBCUZBEK нинг YouTube даги каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишниистасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio