Россиядаги тадбиркор: "Ишсиз, пулсиз қолгандим..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption "Фаррошлик ҳам қилдим..."

Олим Кабилов 20 йилдан ортиқ вақтдирки, Россияда истиқомат қилади.

Олимнинг Россияга келишдан асосий мақсади ҳуқуқшуносликка ўқиш бўлган, аммо ҳаёт ғилдираги уни бошқа йўллардан олиб ўтган.

"20 йил асносида фаррошликдан тортиб, жуда кўп ишларни қилдим... Орада ишсиз, пулсиз кўчада ҳам қолдим..." дейди у.

"Ҳар қандай инқироз инсонни кучли қилади, мен ҳар бирида йўл топишга ҳаракат қилганман", дея қўшимча қилади у.

Айни пайтда Олим бренд ва сайтлар тузиш бўйича консультант ҳамда "Орзудан ҳақиқатга томон: краудфандинг сирлари" мастер синфи ташкилотчиси.

Шунингдек, у "365 кун мотивация" календари муаллифи ва асосчиларидан биридир.

Олим Кабилов BBCUZBEK билан суҳбатда ўз бошидан ўтган қийинчиликлар уни қанчалар тоблагани ҳақида гапирган.

Гулсевар Замон у билан Москвада учрашган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг "Турфа тақдирлар" рукни

Муҳожирликнинг қаттиқ нони

Алоқадор мавзулар