Янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди

Зафарободда нефтни қайта ишлаш заводи тамал тошини қўйиш Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook/Mirziyoyev

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида янги нефтни қайта ишлаш заводининг тамал тошини қўйиш тантанали маросимида қатнашган.

Ўзбекистоннинг учинчи нефтни қайта ишлаш заводи Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги "Чимқўрғон" қишлоғи яқинида барпо этилади.

Давлат ахборот агентлиги ЎзАнинг хабар қилишича, Жиззах Нефтни қайта ишлаш мажмуасининг қиймати 2 миллиард 200 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Бу ерда бир йилда 5 миллион тонна нефть хомашёсини қайта ишлаш мумкин бўлади.

ЎзА хабарига кўра, Жиззах заводига нефть "яқинда барпо этиладиган нефть қувури орқали етказиб келинади".

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook/Mirziyoyev

Бу Президент Мирзиёевнинг Қозоғистон ва Россия давлат сафарларидаги муваффақиятли музокаралари натижаси экани айтилмоқда.

Нефть Қозоғистон чегарасидан Жиззах заводигача 95 километр масофада қувур орқали етказилади.

Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси заводнинг ўзида 2000, соҳага алоқадор ва хизмат кўрсатиш тармоқларида қўшимча 14 мингдан ортиқ ўзбекистонликни иш билан таъминлаши хабар қилинмоқда.

Мажмуада авиация керосини, автомобиль ёқилғилари, бензол, мазут, битум ва бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон икки нефтни қайта ишлаш заводи фаолият юритмоқда.

Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларининг қувватлари Ўзбекистоннинг ёқилғига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ва экспортга маҳсулот чиқариш учун етарли экани хабар қилинади.

Аммо мамлакатда ҳар йили бир неча марта ёқилғи тақчиллиги кузатилади, шохобчаларда узундан-узун навбатлар юзага келиб, ёқилғи чайқовчилари бензин нархини ошириб юборадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг