Мирзиёев-Иноятов қудрат тандеми. Азимов қаерда?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Reuters ахборот агентлигининг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаларга иқтибосан хабар беришича, Ислом Каримов ўлимидан сўнг Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёев амалда қудратни яна икки шахс, Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва МХХ раҳбари Рустам Иноятов билан "бўлишарди".

Лекин манбаларнинг айтишича, Ғарб томонидан ислоҳотчи сифатида кўрилган Рустам Азимов ҳозирда "четга чиқарилмоқда".

Reuters: "Бу Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кўп мамлакат бошқарувида асосан икки шахсни қолдириб, қарор қабул қилиш жараёнини соддалаштириш эҳтимолини туғдиради".

"Лекин қудратда қолаётган икки шахс ўртасидаги танглик ҳам сақланиб қолмоқда".

Reuters манбаларига кўра, Мирзиёев ўзини ислоҳотчи қилиб кўрсатишни истайди.

Лекин ўта эҳтиёткор Иноятов иқтисодий ва валюта эркинлиги каби нисбатан кескин ислоҳотларга қарши.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўзбекистонда қудрат тандеми: Азимов қаерда?

Айтилишича, Каримов даврида анчайин таъсир ва қудратга эга бўлган Рустам Азимов расмий мақомлари ўзгариб, таъсири ҳам камаймоқда.

Манбаларга кўра, Мирзиёев ўз атрофида иқтисодий ислоҳотлар учун масъул янги жамоани тузиб, "Азимовники" деб кўрилган соҳани эгалламоқда.

Азимовга эса шахсий хўжаликларни товуқ ва лимон дарахти билан таъминлаш каби "жўнроқ" вазифалар юкланмоқда.

Ислоҳотлар ва хорижий сармояларни жалб этувчи асосий шахс сифатида эса Содиқ Сафоев танланган.

Манба: 63 ёшли Содиқ Сафоев амалда Мирзиёвнинг ташқи ишлар масалалари бўйича асосий маслаҳатчиси бўлиб қолмоқда.

Reuters: Ўзбекистон ҳукумати ва Содиқ Сафоев офиси айни масалада шарҳ беришдан бош тортишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ