'Ўзбекистон яна бир бор ўзининг кучини кўрсатади'
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистон яна бир бор ўзининг кучини кўрсатади'

Тошкент мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатида эса, қитъанинг 28 давлатидан 179 нафар боксчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эса, медаллар жадвали пешқадамлигига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.

“Ўзбекистон (боксда – таҳр.) яна бир бор кучлилиги, Олимпиадада техник жиҳатдан энг кучли боксчига берилувчи Вэл Баркер Кубоги ёки (умумжамоа ҳисобида – таҳр.) биринчи ўринни олиши – тасодиф бўлмагани, иккинчи бор ҳам ўзининг кучини кўрсатишини тилаб қоламан. Ишонаман, Худо хоҳласа, улар яна бир бор ўзининг кучини кўрсатади”, - дейди ўзбекистонлик таниқли боксчи, Ўзбекистон тарихидаги биринчи Ёзги Олимпиада Ўйинлари чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.