Прокуратуранинг асосий вазифаси – халқ манфаатига хизмат қилиш

O'zbekiston Bosh prokuraturasi

1 май куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон прокуратураси фаолиятига бағишланган фармони матни эълон қилинган.

18 апрелда имзоланган фармон «Прокуратура органларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлар ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашдаги ролини кучайтириш тўғрисида» деб номланган.

Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан кейин Ўзбекистоннни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини илгари сурди.

Ҳаракатлар стратегиясининг ҳаётга нақадар татбиқ этилаётгани 2017 йилнинг дастлабки чораги мисолида ҳозирнинг ўзида таҳлил қилинмоқда.

Прокуратура фаолиятига бағишланган фармонда Ўзбекистон прокуратураси янги ислоҳотлар ижросида муҳим роль ўйнаши лозимлиги таъкидланган.

Прокуратура органларининг устувор вазифаси - халқ манфаатларига хизмат қилиш этиб белгиланган.

Булар қонунлар сўзсиз бажарилишини назорат қилиш, жамиятни демократлаштиришга, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилган қонунлар ижросига эришиш бўлиши айтилган.

Республика Бош прокуратураси таркибида Ижтимоий соҳада қонунчилик бажарилиши устидан назорат бошқармаси ва Иқтисодий соҳада қонунчилик бажарилиши устидан назорат бошқармасини ташкил этишга қарор қилинган.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бундан кейин прокуратура зиммасига юклатилган Президент фармонидаги қуйидаги вазифаларни тилга олганлар:

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари сўзсиз бажарилиши, ислоҳотларни амалга оширишга халақит бераётган тизимли нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этиш;

Тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоялаш;

Аҳоли билан тўғридан тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатилиши, фуқаролар мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши;

Профилактик тадбирларнинг, хусусан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини аниқлаш ва баратараф этиш;

Кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш ўринлари яратиш дастурларининг амалга оширилиши, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар ўз вақтида тўланиши;

Малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши, дори-дармон воситаларининг аҳоли учун мақбуллиги, таълим жараёни сифати, таълим муассасаларидаги давомат;

Фуқаролар, биринчи галда ёш оилалар ва етим болаларни арзон уй-жой, уй олиш кредит ресурслари билан таъминлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш сифати ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши;

Табиий ресурслар, ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.

Президент Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар қатор етакчи хорижий давлатлар, хусусан, Европа Иттифоқи раҳбарияти томонидан ҳам олқишланмоқда, улар Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ниятида эканларини билдирмоқдалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.