‘Ҳали бу бошланиши...’

Тошкент Фото муаллифлик ҳуқуқи gazeta.uz

Бокс бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи Ёзги Олимпиада Ўйинлари чемпиони, таниқли ўзбек боксчиси Муҳаммадқодир Абдуллаев худди ана шундай умидда.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, ўзбекистонлик боксчилар бу йилги Осиё чемпионатининг камида 6 та олтин медалини қўлга киритишади.

Видеолавҳамизда батафсил - назардан қочирманг.

Тошкент мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида Ўзбекистонни жаъми 10 нафар боксчиси намоён этаётган бўлса, улардан тўққизтаси кеча ярим финалга чиқиб, ўзларига камида бронза медалларини нақд қилишган.

Улар, бундан ташқари, бу йил куз ойида Германияда бўлиб ўтажак жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани қўлга киритишган.

Бунинг устига, ўзбекистонлик қолган яна бир боксчи ҳам ҳозир худди шундай имкониятни сақлаб турибди.

Бу боксчиларнинг орасида беш нафар сўнгги Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларининг чемпион ва совриндорлари бор.

Би-би-си Ўзбек Хизмати эртанги ярим финал жанглари арафасида бу йилги Осиё чемпионати иштирокчиси, Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори Шаҳрам Гиясов ва унинг ўзига ўхшаб қитъа чемпионлиги учун кураш олиб бораётган жамоадоши, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг отаси билан ҳам боғланди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02