Бокс: Ўзбекистоннинг 4 финалчиси ҳам ғалаба қозонди

Мелиқўзиев Фото муаллифлик ҳуқуқи Sputnik

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати финалига чиққан 4 ўзбекистонлик жангларни ғалаба билан якунлади. Финалга чиққан яна 5 Ўзбекистон боксчиси жангларни якшанба куни ўтказади.

Рио Олимпиадаси ва ёшлар ўртасидаги сўнгги жаҳон чемпионатининг кумуш медальи совриндори, амалдаги Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев яна бир бор қитъа биринчилигининг олтин медалини қўлга киритди.

У ҳозиргина якунланган ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги тўртинчи ва бугун ҳисобидан якуний финал жангида қозоғистонлик рақиби Эрик Алжановни мағлуб этди.

Ҳакамлар якдиллик билан устунликни Бектемир Мелиқўзиевга беришди. Ўзбекистонлик қолган яна 5 нафар боксчи иштирокидаги финал жанглари эртага давом этади.

Бироз аввал якунланган учинчи финал жангги ортидан, Исроил Мадримов бу йилги Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган ўзбекистонлик учинчи боксчи бўлди. У -75кг вазн тоифасида қитъа чемпионлиги учун хитойлик боксчи Дон Гюн Лига қарши рингга кўтарилди.

Бу учинчи финал жангги тақдири ҳам худди Элнур Абдураимов иштирокида бўлган иккинчиси каби якун топди. Ва ғалаба Исроил Мадримов ҳисобига ёзилди.

Ўзбекистон ҳисобида иккинчи олтин медални 60 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов қўлга киритди. Боксчилар олган жароҳати сабаб, иккинчи финал жангги 1 раунддаёқ якун топди.

Ғалаба ва Осиё чемпионлиги очколар ҳисобида олдинда бораётган Элнурга насиб этди.

Рио Олимпиадаси совриндори, сўнгги жаҳон ва қитъа биринчилиги кумуш медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев бу йилги Осиё чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи боксчи бўлди. Муроджон финал жангида хитойлик боксчи Жиавеи Жангга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан унда ғалаба қозонди.

У бундан аввал ўтказган учта жанги барчасини нокаут билан якунлаганди. Тошкент мезбонлик қилаётган бу йилги Осиё чемпионатида Ўзбекистонни 10 нафар боксчиси намоён этган.

Улардан 9 таси финалга чиққан.

Ўнинчи иштирокчи Санжар Турсунов эронлик рақиби Салар Ғуломийни очколар ҳисобига мағлуб этиб, бу йилги жаҳон чемпионатига 10 чи йўлланмани қўлга киритди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМканалимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ