Картошка кучлими, доллар?

доллар Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Ahmedova

Ўзбекистонда картошканинг ҳам долларнинг ҳам нархи бирдек ўсишда давом этмоқда. Бир кило картошка шу кеча кундузда 7 минг сўмга чиққан. Бу кетишда у долларни қувиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда картошка масаласи давлат сиёсатига кўтарилганига қарамасдан у қимматлашда давом этмоқда.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги апрел ойининг бошида Сурхондарёда етиштирилган картошка савдога чиқиши ва унинг нархи тушишини айтган эди.

14 апрелда Самарқандга борган Президент Шавкат Мирзиёев ҳам картошка масаласига алоҳида тўхталиб ўтганди.

"Картошка масаласи - давлат сиёсати, майда нарса эмас. Бу - нон! Ҳозир дунёда инқироз кетяпти. Имкониятларимиздан унумли фойдаланиш керак", - деганди Президент.

Бироқ бу каби ёндашувдан сўнг картошка нархи деярли 2 карра ошиб кетган.

Бунга айрим ҳолатларда об-ҳаво сабаб қилиб кўрсатилса, бошқа ҳолатларда деҳқонларнинг полиз маҳсулотларини олдиндан белгилаб олинган режа ва буюртмалар асосида эмас, балки уюшмаган ҳолда экин экиши сабаб қилиб кўрсатилади.

Айрим кузатувчилар, полиз маҳсулотлари етишмовчилигида, деҳқонларнинг ишига давлат буюртмаси аралашаётгани ва бу аралашув бошқарувсизлик сабаб мана шундай ҳолатларни юзага олиб чиқаётганини айтишади.

Картошка нархи билан бирга доллар нархи ҳам ошишда давом этмоқда.

Икки ойлик жадалликка назар солинса картошка ўсиш борасида долларни ортда қолдираётганини кузатиш мумкин.

Икки ойнинг ичида картошка қариёб уч баробар қимматлаган. Доллар бунчалик катта сакраш қилмаган бўлса ҳам ўсишда давом этиб картошкани ортда қолдириши айтилмоқда.

Шу кунларда бир АҚШ доллари 8060 сўмдан сотилмоқда.

Марказий Банк курси ҳам ўсмоқда у 3734 сўмга чиққан.

Видео лавҳамизни томоша қилинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА rаналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ