9 май - ғалаба куними ё хотира?

9 май кунги "байрам"да совет аскарлари кийимидаги ёшлар чиқиши ҳам кутилмоқда Фото муаллифлик ҳуқуқи Bek_sohib
Image caption 9 май кунги "байрам"да совет аскарлари кийимидаги ёшлар чиқиши ҳам кутилмоқда

Ўзбекистонда 9 май Хотира ва қадрлаш куни байрам сифатида нишонланиши ва ғалаба шарафига концерт қўйилиши кутилмоқда. Марҳум Ислом Каримов даврида 9 май хотира кунига айлантирилган ва бу куни ўйин-кулгу одат бўлмаган. Одамлар ўша куни ўтганларнинг қабрини зиёрат қилишга одатланаётган эди.

Бироқ бу йил ушбу анъанага чек қўйилиб, 9 май хотира куни сифатида эмас ғалаба куни сифатида нишонланадиган кўринади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва суратлар эртанги кунга таниқли хонандалар ва талабалар иштирокида катта тайёргарлик кетаётганини кўриш мумкин.

Совет ҳарбийларининг кийимларини кийиб олган ёшларнинг тўп-тўп бўлиб юргани ҳам акс этган.

9 майга таёргарлик авжида кетаркан аҳоли ўртасида ушбу кунни қандай ўтказиш борасида тараддуд пайдо бўлган.

Бу кун Ислом Каримов даврида хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг тарғиб қилингани учун одамлар яқинларининг қабрига чиқиб, дуо қилишга одатланганди. Аммо эртага марказий телеканаллар орқали концерт дастури қўйилиши уларни тушунарсиз ҳолатга солиши мумкин.

Видеолавҳамизни YouTube да томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМ каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг