Исломий Ўйинлар: 'Мақсад - олтин'
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Исломий Ўйинлар: 'Мақсад - олтин'

Эркин кураш бўйича жаҳон, Осиё чемпионатлари ва Рио Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзовнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, Ўзбекистон илк бор иштирок этажак бу йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари”дан фақат ғалаба билан қайтиш умидидалар.

“Тўғрисини айтсам, ҳаммамиз бу ўйинларда биринчи бор иштирок этаяпмиз. “Ислом бирдамлик ўйинлари” бу - кичкина бир Олимпиада-да. Катта бир мусобақа, катта бир байрам. Шунинг учун ҳам осон бўлмайди. Аммо бор кучимизни сарфлаймиз. Ҳаяжон бор, қўрқув бор, албатта”.

“Мен ўйлайманки, Худо хоҳласа, ҳар битта спортчимиз қўлидан келганча ҳаракат қилиб, жонини бериб, ҳар доим байроғимизни баланд кўтаришга ҳаракат қилади”, - дейди бу номдор эркин курашчи бўлган суҳбатдошимиз.

Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилажак IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” 12 май куни расман очилади ва ўн кун давом этади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02