Видео: "Ўзбекистон борасида Ғарбнинг кўнгли тўқ бўлсин"

Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг Ўзбекистон бошқаруви раиси Содиқ Сафоев. Фото муаллифлик ҳуқуқи EBRD
Image caption Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг Ўзбекистон бошқаруви раиси Содиқ Сафоев.

Кипрда ўтаётган Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг йиллик анжуманида Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этмоқда.

Бу етти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистоннинг яна ЕТТБ билан ҳамкорлиги қайта тиклангани натижасидир.

Содиқ Сафоев Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг Ўзбекистон бошқаруви раиси лавозимини ҳам эгаллаган ва у Ўзбекистон ҳамкорликнинг янги саҳифасини бошлаётганини айтган.

"Хабарингиз бор, Ўзбекистон президентлик қудратини ўтказиш жараёнини бошидан кечирди - бу мушкул бўлди. Шунга қарамасдан, бугун биз давлат жуда тартибли, шаффоф ва қонуний йўлни босиб ўтди, дея оламиз. Президентлик сайлови яна бир бора Ўзбек давлатчилигининг эгилувчанлигини, демократик институтлар фаолият юритаётганини намойиш этди. Бугун Ўзбекистон барқарор мамлакат ва Ғарбнинг Ўзбекистонда барқарор, изчил тараққиёт давом этишига кўнгли тўқ бўлсин", деб айтган Содиқ Сафоев.

Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Ўзбекистоннинг янги ҳокимияти мамлакатни ислоҳ этиш мақсадида беш устундан иборат стратегик дастурни қабул қилганини айтган ва биринчи йўналиш яхши бошқарувни назарда тутишини билдирган.

"Бу янада очиқлик, кўпроқ ҳисобдорлик, ҳокимиятнинг децентрализацияси, кўпроқ электрон ҳукумат, коррупцияни бартараф этиш, кўпроқ текшириш ва тизим мувозанатини сақлашга интилиш, ваколатларни ижроия ҳокимиятидан адлия ва қонун чиқарувчи органларга ўтказиш, деганидир. Мен, сенатор, бугун ЕТТБ учрашувида қатнашаётганим Ўзбек парламенти беш йил олдинги даврга қараганда буткул бошқача роль ўйнаётганини намойиш этади", деб айтган Содиқ Сафоев.

"Иккинчи устун адлия тизими ислоҳотларига боғлиқ. Бу қонунчилик тизимини яхшилаш, прокурорлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жазоловчи эмас, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар бўлишларига ишонч ҳосил қилиш деганидир. Бу йўлда биз кўп ишларни амалга оширмоқдамиз", деган жаноб Сафоев.

Никосияда жаноб Сафоев Ўзбекистоннинг янги ҳукумати иқтисодий ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратаётгани, валюта тизимини ислоҳ қилиш, кичик ва ўрта бизнеснинг Ўзбекистон Ялпи Ички маҳсулотидаги улушини орттириш, хусусийлаштириш ва бошқа йўналишларда ўзгаришларга қўл урганини айтган.

Содиқ Сафоевнинг айтишича, Ўзбек ҳукумати 8 йўналишни устувор йўналишлар деб кўрмоқда. Булар тўқимачилик, нефть ва газ, сайёҳлик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика кабилардир.

"Яқинда мен Грузия, Озарбайжондан қайтдим. Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ва Туркманистонга сафар қилди. Кейинги ҳафта Хитойга, "Бир қутб, Бир йўл" халқаро анжуманида иштирок этиш учун бораяпти. Ҳамма жойда кун тартибимиздаги асосий нуқталар транспорт бўлиб, янги Ипак Йўли бизни Грузия бандаргоҳларига, Ўрта ер денгизи, Кўрфаз ва Ҳинд океанига олиб чиқишини хоҳлаяпмиз", деди Ўзбекистон Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.

Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг Ўзбекистон бошқаруви раиси Содиқ Сафоевнинг Никосияда айтган сўзларини

Ўзбекистон билан Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг ҳамкорлиги 2007 йилдан музлатиб қўйилган эди.

2017 йилнинг март ойида ЕТТБ раҳбарлигидаги ҳайъат Тошкентга ташриф буюрди.

16 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЕТТБ Президенти Сума Чакрабартини қабул қилди.

Ўзбекистон ҳукумати билан ЕТТБ ўртасида табиатни муҳофаза қилиш лойиҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланган.

Европа банки Ўзбекистонга сармояларни кескин кўпайтиришни хоҳлаётганини айтди банк Президенти Сума Чакрабарти.

"Ўзбекистондаги ўзгаришлар вақт талаб қилади"

Ўзбекистон билан ҳамкорлик бошланган 1993 йилдан буён ЕТТБ 54 лойиҳага жами 500 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ йўналтирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ