Мирзиёевни Хитойда қандай кутиб олишди?

Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 12 май куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида расмий кутиб олиш маросими бўлган.

Унда Ўзбекистон ва Хитой давлат мадҳиялари янгради. Мирзиёев хориж сафарига илк марта рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга чиққан.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтган.

Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтган.

ЎзА хабар агентлигининг ёзишича, унда томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашган.

Учрашувлар давомида 20 миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Мирзиёевни кутиб олиш маросими видеосини YouTube каналимизда томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ