Ўзбек имоми: Диний идора раҳбарлари янгилансин

67 ёшли Усмонхон Алимов 2006 йили муфтий бўлган Фото муаллифлик ҳуқуқи Muslim.uz
Image caption 67 ёшли Усмонхон Алимов 2006 йили муфтий бўлган

Тошкентдаги имомлардан бири Шермурод Тоғай Ўзбекистон Мусулмонлар диний идорасида раҳбарлар кетиб ўрнига ёш, миллати ва дини учун қайғурадиган янгилари келиши кераклигини айтмоқда. Унга кўра, ҳозирги раҳбарлар диндорларнинг дардини эшитмайди ва улар билан очиқ мулоқот қилмайди.

Erk.uz сайтида Шермурод Тоғай номидан ёзилган "Эски дарахтларни кесинг" номли мақолада айтилишича, янги Президент Шавкат Мирзиёев эски ҳокимият тизимидаги эски раҳбарларни олиб ўрнига шижоатли янги раҳбарларни қўймоқда ва бу самарасини бермоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook
Image caption Шермурод Тоғай Facebook да анча фаол

Имомнинг айтишича, худди мана шу тажрибани диний соҳада қўллаш керак.

"Сабаби ҳали биронта диний раҳбарларимиз масжидма-масжид юриб, халқ, намозхонлар билан очиқ мулоқат ўтказмади. Уларнинг дардини тингламади. Сабаби нолойиқ имомларни халқ бўшатишини талаб қилишларидан чўчишмоқда. Ҳали ҳам буйруқ бозлик, дардига мубталомиз", - деб ёзади Шермурод Тоғай.

Унинг айтишича, Ўзбекистондаги мусулмонларга ёш, иқтидорли ватани юрти,миллати ва дини учун қайғурадиган, кечаю кундуз ўтириб ишлайдиган, қабулига борсангиз соатлаб куттирмайдиган, осмондан кибр билан нописанд қарамайдиган, эл дардини тинглайдиганлар, ўзи қарор қабул қилишга салоҳиятли, илмли иқтидорли диний раҳбарлар керак.

Шермурож Тоғай "гапи тасирсиз, тақвосиз, икки юзламачи, кўз бўямачи, қатъиятсизлардан воз кечиш керак", деган. Аммо бу жусмлалар билан кимни назарда тутганини аниқ ёзмаган.

Имом унга айримлар сирларимизни очманг деётганини ҳам айтган.

Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасига 67 ёшли Усмонхон Алимов раҳбарлик қилади. У 2006 йили муфтий лавозимига тайинланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ