Ўзбек ҳукумати мигрантларнинг кони фойда эканлигини англадими?

мигрант Фото муаллифлик ҳуқуқи youtube

Афтидан Ўзбекистон ҳукумати Россиядаги меҳнат муҳожирларининг мамлакат ғазнасига киритаётган миллиардлаб долларлик ҳиссасини қадрлай бошлади.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ўзбекистонликлар учун Россияда мавжуд бўлган қатор иш ўринларини эълон қилди.

Шу кунларда Ўзбекистонга ташриф буюрган россиялик расмийлар эса ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ваъда қилиб кетишди.

Видеолавҳамизни YouTubeда томоша қилинг