Ҳалима Худойбердиева нишон билан тақдирланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Muhammad Ismoil

Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева "Эл-юрт ҳурмати" нишони берилган.

Мукофот шоирага 70 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил қилинган тадбир чоғи топширилган.

Ҳалима Худойбердиева сўнгги бир неча йил давомида фаол ижтимоий ҳаётдан четлатилганди.

Аммо Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан, қатор "унутилган" ижодкорлар яна "катта давраларга" қайтаётгани кузатилди.

Би-би-си Ҳалима Худойбердиевадан мукофот ўзи учун қанчалар кутилмаган ё-да, кутилмаган бўлгани ҳақида сўради:

"Кутилмаган, мен учун... кутилмаган. Биз шу қўлимиздан келган ишни қилдик. Эркин Воҳидовнинг: "Бизлар ишлаяпмиз, бу меҳнат холос", деган сатрлари бўларди... Бу ҳукуматимиз, давлатимиз меҳнатимизни қадрлаётгани кўриниши, албатта... Адабиётга каттароқ меҳр билан қараш бошланди, деб ўйлайман", дейди у.

(Бу ҳақдаги видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг)

Ҳалима Худойбердиева халқ орасида севиб мутолаа қилинадиган "Илк муҳаббат", Чаман", "Суюнчи тоғларим", "Бобо қуёш", "Иссиқ қор", "Садоқат", "Муқаддас аёл" ва "Тўмариснинг айтгани" каби қатор шеърий китоблар муаллифидир. Унинг қатор шеърлари таниқли ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиб айтилган.

Шоира ҳозир ҳам ижоддан тўхтамаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002