Алишер Усмонов Медведевга пора берганини рад этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи youtube/alexeynavalny
Image caption Усмонов ва Навальний даҳанаки жанг бошлаганлар.

Россиянинг энг бадавлат шахси ҳисобланмиш ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўзининг ғазабнок видео-мурожаатида Россия Бош Вазири Дмитрий Медведевга пора берганини рад қилди. Март бошида Россиядаги етакчи мухолифатчи Алексей Навальний ўзининг "Он вам не Димон" (У сизга Димон эмас) номли терговини YouTubeда чоп этиб, Медведевга тегишли жамғармага Усмонов йирик саройни совға қилганини даъво қилганди. Видеолавҳамизни томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Алоқадор мавзулар