Рамазонни ой кузатмасдан эълон қилиш тўғрими?

идора Фото муаллифлик ҳуқуқи qalampir.uz

Президент Мирзиёев Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига таянилиб 27 май куни Рамазон ойининг бошланиши деб эълон қилинган. Бироқ ижтимоий тармоқларда Рамазоннинг кириши ойга қараб белгиланмаслиги эътирозга сабаб бўлган.

"Натижада, одамлар иккига бўлиниб қолади: бир гуруҳ ой кузатганларга, иккинчи гуруҳ Диний Идора фатвосига эргашади; ихтилоф юзага келади", - дейди Мусанниф Адҳам.

У ой кузатиш ҳайъатини ташкил қилиш. Ойни тоғли эмас, чўлли минтақаларда кузатиш кераклиги. Ой аниқ кўрингани/кўринмаганидан кейин бутун Ўзбекистон аҳлига буни эълон қилиш бугунги шароитда жуда осон ишлигини айтади.

Ўзбекистон Туркия ва Қозоғистон сингари Рамазоннинг киришини ой чиқишига қараб эмас, астрономик ҳисоб-китоблар бўйича белгилайди.

Видеолавҳамизни YouTubeканалимизда томоша қилинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.