Мирзиёев Руҳонийни сайловдаги ғалаба билан табриклади

Руҳоний сайловда 56 фоиз овоз олган Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Руҳоний сайловда 56 фоиз овоз олган

Президент Шавкат Мирзиёев Эрондаги президентлик сайловда ғалаба қозонган ва иккинчи муддат ушбу лавозимда қолаётган Ҳасан Руҳонийни ғалаба билан табриклаган. Руҳоний 56 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонган."Давлатимиз раҳбари мактубда сайлов натижалари "Сиз томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатга Эрон халқининг юксак ишончига далолат" бўлганини таъкидлади", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон Президенти томонлар ҳамкорликда ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтара олишига ишонч билдирган.

Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, омад ва давлат фаолиятида янги мувафаққиятлар, Эрон халқига эга тинч ва фаровонлик тилаган.

Руҳоний сайловда 56 фоиз овоз олган.

Эрон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 39 миллион сайлов қоғози ҳисоблаб чилиқганда Руҳоний 22 миллион 800 минг овоз олга. Унинг рақиби Иброҳим Раиси 15,5 миллион овоз тўплаган.

50 фоиздан кўпроқ овоз олиш иккинчи босқич сайловга имкон қолдирмайди ва Президент лавозимини эгаллаш мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ