Илк рангли расмларда нега ўзбек кўп?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sergei Prokudin-Gorskii
Image caption Бухоро зиндони панжараси олдида...

Жаҳондаги илк рангли фотосуратларда энг кўп аксланган халқлардан бири - ўзбеклар.

Тарихий ранглари илк бора қоғозда энг кўп жило берган юрт ҳам, эҳтимол, ҳозирги Ўзбекистондир.

Бир аср олдинги Ўзбекистон аксларини YouTube каналимизда кўринг

Нега ва қандай қилиб илк рангли суратлар Ўзбекистонда олинган?

ХХ асрнинг илк рангли фотосурати кашшофлардан бири Сергей Прокудин-Горский Туркистон рангларига ошиқ бўлган.

У кийимлар, инсонлар ҳаёти, шаҳарлар, ва биноларни асил ранглари билан суратга тушириш учун оқ подшодан ижозат олади ва Бухорога келади.

Прокудин-Горский қондек қирмизи рангни ёрқин кўринишда биринчилардан бўлиб Бухорода олинган суратларида акслантирган.

Би-би-си Witness сураткашнинг набираси Мишель Сусалин билан суҳбатлашган.

Фотосуратлар учун муаллифлик ҳуқуқи: Сергей Прокудин-Горский, 1909 йил.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

Бу мавзуда батафсилроқ