Марказий Банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди

Ўзбекистон Марказий Банки биноси Фото муаллифлик ҳуқуқи .
Image caption Файзулла Муллажонов Марказий Банкни 1991 йилдан буён бошқариб келган.

23 май куни Ўзбекистон Марказий Банкининг раиси Файзулла Муллажонов вафот этган.

Марказий Банкнинг Тошкентдаги идорасида ишлайдиган ходимларнинг айтишларича, бугун Файзулла Муллажонов ишга борган ва кун бўйи ишлаган.

67 ёшли Марказий Банк раиси охирги йилларда бетоб бўлгани, шу хасталик уни оламдан олиб кетгани хабар қилинмоқда.

Файзулла Муллажонов 1991 йилдан буён Ўзбекистон Марказий Банкини бошқариб келган.

Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 1950 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.

У 1971 йили Тошкент Халқ хўжалиги институтини "Молия ва кредит" йўналиши бўйича тамомлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.