"Қайноналар кенгаши" келинларни зулмдан қутқара оладими?

кенгаш Фото муаллифлик ҳуқуқи kun.uz

Ўзбекистонда ҳар бир маҳаллада "Қайноналар кенгаши" ўз фаолиятини бошлайди. Кенгаш бошчилигида бўлажак қайнона ва қиз узатаётганлар рўйхати тузилади ва улар билан махсус машғулотлар ўтказилади. "Қайноналар кенгаши" келиннинг ўзидан сарполари, мол-дунёсини устун кўриш ҳолларини олдини олиш олиш учун тузилгани айтилмоқда.

Кун.узнинг хабар беришича, қайноналар билан тўйдан олдин ўтказиладиган бу машғулотлар давлат органи ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида обрў-эътиборига эга одамлар, ёши улуғ ҳожи онахонлар, психологлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар томонидан ташкил этилади.

Кенгаш Тошкент шаҳрининг 5 туманида аллақачон ўз фаолиятини бошлаб юборгани айтилмоқда.

Кенгаш "Маҳалла "хайрия жамоат фонди томонидан ташкил қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02