Зоминда "Мирзиёев масжиди" намозхонларга очилди

Зоминдаги янги масжид ўта қисқа муддатда қуриб битказилган Фото муаллифлик ҳуқуқи @jalilovsm
Image caption Зоминдаги янги масжид ўта қисқа муддатда қуриб битказилган

Халқ орасида Мирзиёев масжиди сифатида танилган ва шу йилнинг январ ойида қурилиш ишлари бошланган муҳташам масжид фойдаланишга топширилган. Масжид ташқарисида пардозлаш ишлари давом этмоқда. Унинг расман қачон очилиши номаълум.

Фото муаллифлик ҳуқуқи @jalilovsm
Image caption Масжид тўла битмаган бўлса ҳам Рўза сабаб намозхонларга очилган

Зомин туман ҳокимиятидан Би-би-си билан суҳьатлашган манбанинг айтишича, масжид Рамазон ойи сабаб намозхонларга фойдланиш учун очилган.

"Ҳали расман очилгани йўқ. Ташқарисида пардозлаш ишлари кетаяпти. Йўлакларга чимлар ётқизилаяпти. Аммо рўза ойи бўлганлиги учун бир қисми намозхонлар учун очиб берилди", - дейди Зомин ҳокимиятидаги суҳбатдош.

Президент Мирзиёев туғилиб ўсган Зомин туманида муҳташам масжид қуриш шу йил бошида бошланган эди. Маҳаллий ҳокимиятдагилар масжидни тўғридан тўғри Тошкент молиялаштирилаётганини айтишган.

Масжид "Хожа Аҳрор Валий" мажмуасига кирувчи эски "Холид ибн Болид" масжиди ёнида қурилган.

Видеолавҳамизни томоша қилиш учун YouTube каналимизга боринг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02