Голланд қандай ўзбекка айланди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ronald Kleijir
Image caption Рональд Кляер - Ўзбекистоннинг илк голланд рассоми.

Голландиялик Рональд Кляер 20 йилдан бери Тошкентдан кетолмайди. Аммо ўз истаги билан.

1990-йиллари Ўзбекистонга келган мусаввир ўз ҳаёти ва ижодини бу мамлакат билан боғлашга аҳд қилади.

Рональднинг Кляернинг Ўзбекистондаги ҳаётига оид видеони кўринг.

Рональд ўз ватани Нидерландияда абстракт рассом эди.

Ўзбекистон унинг ижодини ўзгартириб юборади: у реализм йўлида мусаввирлик қила бошлайди.

Шу кунларда Тошкентда унинг "20 йил ўтиб" номли шахсий асарлари кўргазмаси ўтмоқда.

Асарларида аксар ўзбеклар ва Ўзбекистон.

Голланд мусаввири қандай қилиб "ўзбек" рассомига айланди?

Рональд Кляер Би-би-си билан суҳбатда ушбу саволга жавоб беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ