Рўза ва Рамазон: Ёзнинг жазирамасида нима еган маъқул?

Палов

Сўнгги йилларда мусулмон олами учун муқаддас Рамазон ойининг ёзнинг узоқ ва иссиқ кунларига тўғри келаётгани дунёнинг қатор давлатларида баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Видеолавҳамизни ҳам назардан қочирманг.

Бундан икки йил бурун таниқли британ уламоларидан бири доктор Усома Ҳасан рўза соатларини қисқартириш таклифи билан чиққанди.

Британиялик доктор бунинг сабабини узун рўза соатларининг инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш истаги билан изоҳлаганди.

Маълумки, Рамазон ойида мусулмонларнинг тонгдан шомгача рўза тутишлари фарз саналади.

Британия Мусулмонлар Кенгаши эса, рўзадорларни Рамазон ойининг узоққа чўзилувчи ва айниқса, иссиқ кунларида эҳтиёт бўлишлари билан ҳам огоҳлантириб чиққан.

Кенгаш ёзги иссиқда тананинг сувсизланиши хатарли эканини айтиб, мусулмонларга саҳар ва ифтор пайтида имкон қадар кўп сув ичишни ҳам қатъий маслаҳат берган.

Шундай экан, бу каби шароитда рўзадорларнинг саҳар ва ифторликка айнан қандай таомларни истеъмол қилганликлари тузук?

Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай савол билан ўзбекистонлик таниқли ва уста ошпаз Ҳаким ака Ғаниевга мурожаат қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар