Россияда рўйхат тартиби қаттиқлаштирилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images
Image caption Нижний Новгород шаҳридаги стадионда 2018 йилги Жаҳон Кубоги мусобақалари ўтказилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга июн ойида бораётган ўзбекистонликларни футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон Кубоги ва FIFA 2017 Конфедерация Кубоги мусобақалари пайти миграция тартиби ўзгаришидан огоҳлантирди.

Россия ҳудудида хорижий фуқаролар учун миграция тартиби 2017 йилнинг 1 июнидан 12 июлигача қаттиқлаштирилиши хабар қилинган.

Бугундан бошлаб Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларида хорижий мамлакат фуқароларини миграция рўйхатига қўйиш муддати 7 кундан 1 кунга туширилган.

12 июлгача Конфедерация Кубоги ўйинларини ўтказиш режалаштирилган.

Худди шундай тартиб келгуси йил футбол бўйича Жаҳон Кубоги мусобақалари бўлиб ўтадиган кунларда ҳам жорий этилади.

2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларига борган чет элликларнинг ҳам 1 кунда миграция рўйхатидан ўтиши талаб қилинади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги рўйхатга олиш тартибининг ўзгарганини инобатга олиш муҳимлигини эслатган.

Ва ўз вақтида миграция рўйхатига қўймаслик Россия қонунларини бузиш ҳисобланиб, бундан кейин Россия ҳудудига кириш тақиқланишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ