"Сеул ўзбекларнинг ҳуқуқларини поймол қилган"

Жанубий Корея полицияси Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Жанубий Корея полицияси

АҚШда жойлашган муҳожирлик ва бошпана излаш масалаларида ҳам кўмаклашадиган ASFA Consulting ташкилоти раҳбари Шермамат Абдуллазоданинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят содир этишда гумон қилган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари Жанубий Корея расмийлари томонидан ҳам бузилган.

Шермамат Абдуллазодага кўра, Жанубий Кореяда мусулмонларнинг ибодат қилиши учун масжид қуришда ёрдам беришнинг ўзи Ўзбек расмийлари томонидан "ноқонуний диний фаолият юритиш" деб талқин қилинган ва масжид қуришда кўмаклашган ўзбекистонликни ҳам Сеулдан ҳибсга олиш сўралган.

Ўзбекистонга чиқариб юбориш қарори устидан маҳкамага мурожаат қилган ва иши судда кўриб чиқилаётган Ўзбекистон фуқароси манфаатларини ҳимоя қилаётган ASFA Consultingдан билдиришларича, Ўзбекистондан 20 дан ортиқ фуқарони ҳибсга олиш ҳақидаги сўров 2016 йилнинг октябрида Сеулга борган.

Ўзбекистон гумондорларни ватанларига қайтаришни сўраган.

Жанубий Корея томони Ўзбекистон фуқароларига нисбатан текширувларни бошлаган.

Аммо текширувлар жараёнида уларнинг бирон-бир террорчи гуруҳга алоқадорлиги ё-да террорчи ташкилотга молиявий кўмак бергани тасдиқланмаган.

Жанубий Корея полициясига кўра, гумондор ўзбекларнинг маҳаллий фабрикаларда ноқонуний ишлаб юрганликлари аниқланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK/ALEXSHERM

Шермамат Абдуллазоданинг айтишича, Жанубий Корея давлати томонидан тайинланган адвокатнинг Ўзбекистон фуқароларини ватанига мажбуран чиқиб кетишига ундаш, нозирларнинг Ўзбекистон фуқароларини ўз ихтиёрига қарши равишда Тошкентга парвоз қилаётган самолётга чиқаришлари, гумондорнинг айбдорлиги исботланган ҳужжатни тақдим қилиш талабини рад этиш ҳоллари кузатилган.

Шермамат Абдуллазода билан суҳбатни тингланг

Шу тахлит ўнтача Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореядан ё чиқариб юборилган ёки ўз ихтиёрлари билан кетишга мажбур этилганлар.

Уларнинг кейинги тақдири ҳақида маълумот йўқ.

Ўзбекистонда хорижга ишлаш учун кетган фуқароларни қидирувга бериш тажрибаси кенг тарқалган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, кўпинча уларга қарши экстремизм айбловлари уйдирилади.

Ўзбек махсус хизматлари Россияда ишлаб юрган ўнлаб муҳожирларни ўғирлаб кетгани ҳужжатлаштирилган.

Қатор ҳолатларда бедарак кетган муҳожирларнинг кейинроқ ўзбек ҳибсхонасидан топилгани хабар қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ