"Камолот" санъаткорларни ит қопгандек қопадими?

Адҳам Солиев Фото муаллифлик ҳуқуқи YouTube

Ниҳол мукофоти совриндори хонанда Адҳам Солиевнинг айтишича, вилоятларда маданият бошқармаси ва "Камолот" бўлими раҳбарлари санъаткорларга ўта ёмон муносабатда бўлади. Хонандалар "Ўзбекконцерт" уюштирган мажлисда дардларини айтишган.

Унинг айтишича, хонандаларни ҳимоя қилиши керак бўлган, Маданият бошқармаси уларни "Камолотга кучук қопқандек қоптиряпти".

Адҳам Солиев "Ўзбекконцерт" томонидан 2 июн куни уюштирилган йиғилишда гапирган.

Мажлисда Ўзбекистон Репсубликаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Хожиматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Абдуваҳоб Сахиев ва "Ўзбекконцерт" давлат муассаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи Азамат Ҳайдаровлар қатнашган.

Аудио sayyod.com сайтидан олинди.

Аудиони тинглаш учун YouTube каналимизга боринг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02