Мирзиёев “ашаддий” диндорларни фуқароликдан чиқармоқчи

Мирзиёев Андижонда нуронийлар билан ҳам мулоқотда бўлган Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz
Image caption Мирзиёев Андижонда нуронийлар билан ҳам мулоқотда бўлган

Президент Мирзиёев "ашаддий" адашган диндорларни фуқароликдан чиқаришини билдирди. Адашганларни эса илм ва маърифат билан "тўғри йўлга" солишга чақирди. У ёшларнинг "турли оқимларга" кириб кетишда ҳукуматнинг ҳам айби борлигини тан олган.

Президент Андижон вилоятига қилган сафари чоғида вилоят ҳокимиятида йиғилишда диний масалага алоҳида урғу берган.

У мурожаат билан чиқиб, турли оқимларда айбланаётган одамларнинг яқинларини жамиятдан узиб қўймаслик кераклигини таъкидлаган.

Президент "бошқа оқимларга" кираётган ёшларни ажратиб қўймаслик кераклигини таъкидлаган.

"Бошқа оқимга кирса, менинг болам эмас, қўшнининг боласи, бошқа туманннинг боласи деймиз. Ёки бошқа вилоят боласи, деймиз. У Ўзбекистон фуқароси-ку", - деган Мирзиёев.

Президент ашаддий адашганларни фуқароликдан чиқаришга тайёр эканлигини ва қолганларни маърифат билан тўғри йўлга солиш чақириғини билан чиққан.

"Бугун Андижон дин пешволарига қаттиқ савол қўймоқчиман. Агар бешта маҳаллада 20-30 нафар киши диний йўлда адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор. Йигирматадан бештаси ашаддий, улар қайтмайди. Улар билан шуғулланиш керак эмас, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак. Бизга керак эмас" деган у.

Мирзиёев одамларнинг "бошқа оқимлар"га кириб кетишида ҳукуматнинг ҳам айби борлигини очиқ тан олган.

"Ўртоқ туман ҳокими, бунга жой бер, ер бер, ҳовли бер. Ўзи асли ажабтовур одам экан, сенинг ноинсофлигинг учун, адолатсизлигинг учун шундай бўлиб юрибди. Уям тўғри. Биздаям хато бор. Ижро органларидаям хато бор", - деган Президент.

Мирзиёевнинг диндорлар ҳақи айтган видеосини томоша қилиш учун YouTube каналимизга боринг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ