"Тошкентда коллеж талабаси ўлими адолатли кўрилсин"

жасур Фото муаллифлик ҳуқуқи Social Media

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт коллежининг талабаси ўлими юзасидан адолат талаб қилинмоқда. Жасурбек Ибрагимов хабарларга кўра, ўз курсдошлари томонидан калтакланган ва кейинроқ бу жароҳатлардан вафот этган.

Тошкентдаги Тиббиёт коллежи талабаси Жасурбекнинг калтакланиб ўлдирилгани норозиликларга сабаб бўлган.

Хабарларга кўра, уни ўз курсдошлари калтаклаган ва у олинган жароҳатлардан вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда адолат тикланиши талаб қилинар экан, шаҳарликлар ҳам имзо тўплаш учун йиғилишган.

Айримларга кўра, Жасурбекнинг ўлими коллежлардаги зўравонлик ва порахўрлик муаммоларига яққол мисол бўлади.

Ижтимоий акс-садо ортидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси коллеждошлари томонидан калтакланганидан сўнг ҳаётдан кўз юмган Жасурбек Иброҳимов иши юзасидан расмий ахборот берган.

«2017 йил 3 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилган хабарномада.

Видео лавҳани томоша қилиш учун YouTube каналимизга боринг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар