Мирзиёев ҳақида қўшиқ куйлаш тақиқланди

Хонанда Дилфуза Исмоилова Мирзиёевга бағишлаб қўшиқ айтган Фото муаллифлик ҳуқуқи YouTube
Image caption Хонанда Дилфуза Исмоилова Мирзиёевга бағишлаб қўшиқ айтган

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси давлат раҳбари ва бошқа давлатларни мақтовчи қўшиқларга ҳақидаги қўшиқларга чек қўйилишини маълум қилган.

Хонанда Дилфуза Исмоилова Мирзиёевга бағишлаб "Шу юрт султони бор бўлсин", деб қўшиқ куйлаши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган эди.

2 июн куни "Ўзбекнаво" ўрнига ташкил қилинган "Ўзбекконцерт" давлат муассасасида бўлган мажлиснинг асосий мавзуси давлат раҳбари ва сиёсат ҳақида қўшиқ куйлашга бағишланган.

Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи Азамат Ҳайдаров давлат раҳбарига бағишланган қўшиқлар тақиқланишини маълум қилган.

"Сўнгги пайтларда айрим хонандаларимиз билиб билмай, чала шоирларга шеър заказ қилиб, клиплар қилаяпти. Айниқса шахс билан боғлиқ, давлат раҳбарларининг фаолияти билан боғлиқ нарсаларни монтаж қилиб клипларига... бу ҳеч қандай одоб-аҳлоққа тўғри келмайди".

Азамат Ҳайдарогв кўра, ҳозир Ўзбекистонда ҳамма нарса ошкора бўлаяпти ва бу каби клиплар чиқариб обрў олмаслик керак.

"Бу яхшиликка олиб келмайди. Мана шу ишни қилганлар тақдири нима билан тугади, ўзларингиз кўрдинглар-ку. Саҳнани соғинганлар қанақа аҳволга тушди. Қанча йиллар саҳнага, халққа чиқолмай юрди. Мана шулар бизга сабоқ бўлиши керак-да. Шу нарса кўз ўнгимизда бўлди-да. Бошқа мамлакатларни мақташлар, айрим нарсаларга учиб, Ўзбекистонни унутиб қўйишлар. Мана шу нарсаларга тақиқланади, чек қўямиз", - деган у.

Маданият вазири ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов ҳам сиёсат ҳақида куйловчи қўшиқчиларни танқид қилган.

"Сен ўзинг сиёсатни тушунмасанг, мамлакатда бўлаётган ислохотлар мазмун-моҳиятини билмасанг, нима қиласан сиёсат тўғрисида ашула айтиб", - деган у.

Видеони YouTubeканалимизда томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02