Ўзбекистон Янги Ипак Йўлида ўз ўрнини Қозоғистонга бой бердими? Фильм трейлери

Image caption Тарихан қадим Ипак Йўлининг маркази бўлган Ўзбекистон бугун дунё иқтисодий интеграцияга қўшилмаган мамлакат.

Янги Ипак Йўлининг Хитойдан бошланиб , Европага элтувчи асосий автомобиль ва темир йўли Қозоғистондан ўтмоқда.

Шарқий Қозоғистон ва Ғарбий Хитой чегарасида дунёдаги мисли кўрилмаган "Хоргос" эркин савдо ҳудуди тикланмоқда.

"Хоргос"ни аллақачон Ғарб ва Шарқ дарвозаси, деб ҳам аташмоқда.

Аммо азалий Ипак Йўлининг Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Андижон, Хива, Термиз, Қўқон, Наманган ва Шаҳрисабз каби шаҳарлари жойлашган Ўзбекистон энди четда қоладими?

Не боис бугун Қозоғистон Ипак Йўлида илғорликни илиб кетди?

YouTube каналимизда махсус видеолавҳамизни томоша қилинг.

Ўзбеклар тарихий савдо йўлидаги ўз ўрнини йўқотмаслик учун нима қилиши зарур?

Би-би-си янги фильми трейлери. Фильмни тез кунларда Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTube, Facebook, ok.ru каналларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

(Тимур Карпов олган суратдан фойдаланилди).

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ