"Жайдари келин" чегара оша томоша кўрсатди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption "Жайдари келин"

Ўзбекистоннинг Муқимий номидаги театри актёрлари Ўш вилоятига расмий гастроль сафари билан келган.

Улар кеча Қирғизистондаги ягона Бобур номидаги Ўзбек академик мусиқа-драма театрида "Жайдари келин" ҳажвий спектаклини ва концерт томошабинларга намойиш этган.

Бобур номидаги театрнинг продюсери Дилмурод Ишановнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон Маданият вазирликларига расмий хат юборилиб, унинг ортидан Тошкентда учрашувлар ўтказилган ва натижада Муқимий номидаги театр актёрларининг ушбу сафари ташкиллаштирилган.

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Бош вазирининг муовини Адхам Икромов бошчилигидаги делегациянинг Ўш шаҳрига қилган расмий сафарида, ўзбек тараф "Бобур" театрига моддий кўмак кўрсатишга тайёр эканликларини маълум қилган.

Театр тарихи

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Томошабинлар

Ўшдаги Бобур номидаги академик мусиқа-драма театри Марказий Осиёдаги қадимий театрлардан бири бўлиб, у Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театридан кейинги ўринда туради.

1914 йили Рахмонберди Мадазимов Ўш шаҳридаги рус-тузем мактабининг ўқитувчилари билан биргаликда театр тўгарагина ташкил этган.

Театр гуруҳининг биринчи бадиий раҳбари Мадазимов Рахмонберди Қирғизистон жанубидаги театр ҳаракатининг асосчи ва ташкилотчиси бўлган.

1919 йили тўгарак драматик гуруҳга айлантирилган.

Видеолавҳа BBCUZBEK YouTube каналида

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ