Кун сурати: 40 кокилни соғиндингизми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Weber/Three Lions/Getty Images

Бу сурат ёдингизга нималарни солди? Қачон суратга олинганини тахмин қилиб кўринг.

Биз BBC O'zbekнинг Интернет ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ушбу фотосуратни эълон қилдик ва муштарийларимиздан ўз фикрлари ва тахминларини билдиришларини сўрадик.

Ушбу тарихий фотосурат сўнгги икки кунда энг кўп томоша қилинган, фикр билдирилган ва бўлашилган сурат бўлди.

Мана Одноклассникидаги шарҳларнинг айримлари:

Санжар: Фильмларни эслатди. 1960-1965 йиллар булса керак.

Кулпиниса хола сайтда: Биза тарафда ҳозир ҳам бор. Шундай кийинишади қизлар бирдай бўлиб атлас адрас дўппилар кийишади, сочлари узун-узун. Тўғри, аввал қиз-жувонлар сочини ёзиб юришмаган, майда ўриб пилик тақиб юришган. Чунки сочга пилик тақмай юриш гуноҳ саналиб, "бир дона ўрим сочи пиликсиз қолса, 40 йигитни олди бойланади, пилик сол сочга", деб уришишар эди момоларимиз.

ХИЛОЛА: Ажойиб даврлар эди.

нади тити: Қайси йил бўлишидан қатъи назар одамлар содда, ақлли, кибру-ҳавоси йўқ, меҳр-муҳаббатга тўла, оқибатли бўлган !!!

М Эргашева: Бизни халқимизни энг яхши яшаган даври яъни Совет даврининг 60-чи ва 70-чи йилларини эслатади!

Amin Fatih: Yaqin yillarda ham bolishi mumkin masalan 1990-2000 orasi.

RAMIZJON: Rasm 1983 yil olingan

Rasmda Utmish. Shim kiymagan qizlar. Telni ok ni va uzgaga qaramagan ayollar tasvirlangan

Hozirgilarni kukragiyu ..... indamasa hamma joyini ochib yuradi 55% ga atalgan

Fikrimga qushilish shartmas buni hamma biladi......

BBC O'zbekнинг Фейсбукдаги саҳифасида қолдирилган изоҳлар:

Ismoil Habib: Ўзбегимни ҳақиқий аёлларини эслатади !

Ramilya Sherova: 50-65 йиллар бўлса керак, чунки болани қўлидаги соатчаси ҳақиқий эмас, бозорчаларда атторлар сотишарди. Мени болалигим.

Ляля Ляля: 60 -70 йиллар. Ота уйимизда шунга ўхшаш суратларимиз жуда кўп.

Sayyora Tojiboyeva: Вуй сочларини!

Jan Tairov: Ўзбегим Миллатим манинг Ғурурим ....!

Sh Sh: Детский соат бўлган эканми ўша пайтдаям?

Ляля Ляля: Ҳа, кўчада шара- барачиларда бўларди. Шиша бутылкага алмашардик)))))

Энди Би-би-сининг фотоархивида ушбу сурат ҳақида сақланган маълумотни сиз билан бўлашамиз: Бу сурат 1963 йил 27 июнь куни тасвирга олинган. Сочини 39 та қилиб ўриб олган ва анъанавий миллий кийинган Ўзбек аёли билагида соати бор ўғил болани қўлида кўтариб бормоқда. (Photo by Weber/Three Lions/Getty Images)

Афсуски, фотосурат қайси жойда олингани ҳақида маълумот сақланмаган.

www.bbcuzbek.com веб-сайти, BBC O'zbekнинг Фейсбук, Одноклассники, Твиттер, Инстаграм ва В Контактедаги саҳифаларида "Кун сурати"ни кузатиб боринг!

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02