БМТ Бош котиби Каримов қабрини зиёрат қилди

Гутерриш Фото муаллифлик ҳуқуқи Axborot

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Самарқандга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган. Шундан сўнг қуриб қолган Орол денгизини бориб кўрган.

Гутерриш Каримов қабрига гул қўйган ва уни хотирлаган.

"Ахборот" дастурининг айтишича, БМТ Бош котиби Ислом Каримов номини абадийлаштириш ишларини "муносиб баҳолаган".

БМТ Бош котибига ҳамкорлик қилган Президент ШАвкат Мирзиёев унга Самарқанддаги "Халқ қабулхонаси" фаолтияти билан таништирган.

Шундан сўнг БМТ Бош котиби қуриб бораётган Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қисмини кўриш учун Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига йўл олган.

"Орол денгизининг қуриши иқлим туфайли эмас, сув ресурсларининг инсон томонидан нотўғри бошқарилиши натижасида рўй берган", - деган Гутерриш.

У барчани Орол фожиасидан тўғри хулоса чиқаришга ва уларнинг такрорланмаслиги учун иқлим бўйича Париж келишувига бутун халқаро ҳамжамиятни жалб қилишга чақирган.

Видеони томоша қилиш учун YouTube каналимизга боринг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар