Мирзиёев: "Пахта экиб даромад кўрмаслик - азоб"

мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи Axborot

Президент Мирзиёев фермерларнинг пахта етиштириб даромад кўрмаётганлигини эътироф этган ва уни азобга тенглаштирган. Пахта етиштириш бюджет ташкилоти ходимларининг мажбурий меҳнати эвазига амалга ошиши ва ундан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганлиги фаоллар томонидан бот-бот такрорланади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда фермер-деҳқонлар билан учрашув чоғида пахта масаласига эътибор қаратган

Президент пахтанинг фермерлардан харид нархини 40 фоизга оширилганини айтган. Мирзиёев пахтани тўлиқ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва пахта ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар мулкига айланиши таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев 2010 йили Бош вазир бўлиб турган вақтда 2015 йилга бориб, Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаётган пахта толаси ҳажмини 70 фоизгача етказиш режасида эканликларини баён қилганди.

Ўзбекистонда пахта етиштириш ва уни териб олишда аҳолининг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш халқаро ташкилотлар томонидан танқид қилиниб келинади.

Пахта етиштиришдан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганини Президент Мирзиёев ҳам эътироф этган.

Мирзиёев видеосини кўриш учун YouTube каналимизга боринг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ