ЖЧ-2018, Эрон-Ўзбекистон: ‘Воҳ, шунга шунчами?..’

Сўроқ Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

"А" гуруҳидан жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри дастлабки йўлланма тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган Теҳрондаги бугунги учрашув билан боғлиқ махсус лойиҳамиз қатор ўқувчиларимизнинг эътиборидан четда қолмаган.

Бирлари ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилаб қолган бўлишса, бошқалари аллақачон киноя ва кесатиққа ҳам ўтишган.

Батафсилроқ видеолавҳамизда, назардан қочирманг.

"Бу ўйинни кўришдан олдин аптекага чиқиб, валерианка, валидол, энам, деган дориларни олиб келиб, аччиқ чойни дамлаб, хотин, болаларни бувисиникига ҳайдаб, кейин кўришни маслаҳат берамиз", - деб изоҳ қолдирган, жумладан, "Альберт Эйнштейн".

Даврон Давроннинг ёзишича, "Ҳамма спортда умид ёки омад бўлмайди. Ким кучли бўлса, ўша ютади, бу - факт".

"КУН ВА ТУН" эса, "Воҳ, шунга шунчами...", - деб бошлаган изоҳини "Ҳамма сайтларда шу гапларми. Асабни бузмай, ўйнамай қўяқолса, нима бўларкин? А "расход"ни айтмайсизларми, қанча мороженоеларнинг хилидан а-ааа...", - дея якун ясаган.

Руслан Баҳромов эса, "Ҳисоб камида 2:0 бўлиши шарт"лиги таъқидларкан, "йигитларга омад", тилаб қолган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Батафсилроқ видеолавҳамизда, назардан қочирманг.

Алоқадор мавзулар