Ўзбекистон нималарни кўзлаяпти?

Ўзбекистон термаси Фото муаллифлик ҳуқуқи KARIM JAAFAR/Getty

2018 йилда Россия мезбонлик қилажак бу галгиси - футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Осиёдан чиқишни кўзлаётган олтинчи жаҳон чемпионати бўлади.

Ўзбекистон ўзининг имкониятларини илк бор Франция мезбонлик қилган 1998 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқич беллашувларидан бошлаган.

Орада икки бор Осиё қитъаси саралаш босқич беллашувларининг плей-офф босқичигача кўтарилишга муваффақ бўлган.

Аммо миллий терма жамоага ҳалича жаҳон чемпионатига чиқиш шарафи насиб этмаган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўтган чорак аср вақт давомида халқаро турнирларда қайд этган энг юксак натижаси эса, 1994 йилги Осиё Ўйинларига тўғри келади.

Жамоа ўшанда Япония мезбонлик қилган Ўйинларнинг ғолибига айланган, дебьютант бўлиб, эришган бу ютуғи катта шов-шувларга сабаб бўлган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор 2011 йилги Осиё Кубогининг ярим финалигача кўтарилган, қитъанинг энг кучли тўрт миллий терма жамоаси сафидан ўрин олган.

Таъкидлаш жоиз, ҳатто шунда ҳам, Ўзбекистон жаҳон чемпионати саралаш босқич беллашувлари ва Осиё Кубогида бу каби натижа қайд эта олган ягона Марказий Осиё давлати бўлади.

Бошқа томондан, худди шу вақт оралиғида Осиёдан жаҳон чемпионатига чиқишга муваффақ бўлаётган тўрт миллий терма жамоа - асосан Япония, Жанубий Корея, Эрон ва Австралия каби қитъа ва дунёнинг "ўзига тўқ", ривожланган давлатлари вакиллари бўлиб келишган.

Шундай экан, Ўзбекистоннинг ўз олдига такрор ва такрор қўйиб келаётган жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси ва мақсадини қўл етмас, дейиш қанчалик тўғри бўлади?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Эронга қарши мағлубият ортидан, Тошкентдан Ўзбек футболи афсонаси, таниқли мураббий Биродар Абдураимов билан боғланди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02