Ўзбекистон дунёнинг 'иккинчи тез ривожланаётган иқтисоди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Ўсиш 7,6 фоиз

Жаҳон Банки Ўзбекистонни 2017 йилда дунёнинг энг суръат билан ўсаётган иқтисодлари қаторига киритган.

Банкнинг Глобал иқтисодий ўсишга доир навбатдаги башоратларида Ўзбекистон 7,6 фоизлик ўсиш билан Эфиопиядан кейин иккинчи ўринга қўйилган.

Жаҳон банкига кўра, нефт ва газ нархларининг ошиши ҳамда минтақадаги қатор йирик давлатлар ҳукуматларининг иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралари жорий йилда ўзбек иқтисодининг суръат билан ўсишига имкон беради.

Умумиятла, банк жаҳон иқтисоди 2017 йилда 2,7 фоизга ўсишини башорат қилмоқда.

Хомашё нархларининг кўтарилиши, савдо ва бозордаги ишонч бу йил дунёда иқтисодий юксалишни таъминлайдиган асосий омиллар бўлиши кутилади.

Жаҳон Банки ва бошқа халқаро молия институтлари ҳукуматлар берган расмий рақамларга таянади.

Жорий йил бошида Ўзбекистон ҳукумати ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 8 фоиз атрофида ўсишини башорат қилган.

Айни пайтда Президент Мирзиёев иқтисодда тизимли ислоҳотларга эҳтиёж борлигини айтиб келмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02