Манзура Собчакка қандай муносабат билдиришни тавсия қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Instagram/manzura-singer
Image caption Фото Манзуранинг Инстаграм саҳифасидан олинди.

Шу кунларда Россиянинг таниқли телебошловчиси Ксения Собчакнинг мухолифатчи Алексей Навальний билан интервьюси чоғида Ўзбекистон ҳақида айтилган сўзлар кўплаб ўзбекистонликларнинг ғазабига сабаб бўлмоқда. Собчак ва Навальний Ўзбекистонда Пушкинни билмасликларини айтишар экан, кўплар наздида бунда ўзбекистонликлар маърифат ва маданиятдан йироқдек намоён бўлган.

Хонанда Манзура ҳам ўз Инстаграм саҳифасида бу вазиятга фикрни изҳор қилди ва рус тилида жумладан қуйидагиларни ёзди:

"Марказий Осиё - жаннат (деб айтган Пайғамбар с.а.в) чунки Муқаддас Қуръонни ўқитган ва Яратган танлаган барча одамлар айнан мана шу ҳудудда бўлганлар ва бўладилар... Пайғамбар (с.а.в)дан Исломнинг маъноси сўралганда, у биринчи ўринда Маданият дея жавоб берган... Мен, албатта, Ксения бизнинг шаънимизга яхши гапларни айтмаганига қўшиламан, лекин биз Яратган танлаган инсонларга лойиқ авлодлардек ўзимизни тутишимиз керак. Бу муқаддас Рамазон кунларида ҳақоратга ҳақорат билан жавоб бериш яхши ўрнак эмас."

Алоқадор мавзулар