"Бабаян кетсин"ми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи HASAN PIRMUHAMEDOV XXFOTO
Image caption Бабаяннинг истеъфо талаблари кучаймоқда.

Бабаяннинг истеъфо талаблари кучаймоқда. Ўзбекистондаги энг нуфузли футбол сайтларидан UFF.uz, maydon.uz, ҳамда Kun.uz, Қаҳрамон Асланов каби шарҳловчилар ва кўплаб ишқибозлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

"Кечаги Қатар тақдим этган имкониятдан кейин барчаси ўзгарди. Энди футбол ишқибози ва журналистларини ушлаб қолиб бўлмайди. Ҳозир чора кўриш керак. Ҳозир Бабаян кетиши керак. Агар ҳозир Бабаян кетмаса, салдан кейин уни ушлаб турганлар аниқ кетади", - деб ёзилган UFF.uz сайти баёнотида.

Баёнотда ҳатто футболнинг абгор аҳволи "халқ орасида норозиликлар"га сабаб бўлаётгани айтилади.

"Ҳа, ҳозир Самвел Бабаян кетиш керак. Унинг ўзи ариза ёзиши ва тинчгина лавозимини топшириши шарт. У кучсиз! Ундаги савия ЖЧга чиқиш учун етмайди. Уни фақат битта сабабга кўра ушлаб туришлари мумкин: моддий манфаат. Бошқа сабаб йўқ", - дейилади баёнотда.

Сайтнинг ёзишича, Ўзбекистон президенти ҳам ўзгариш тарафдори.

"Ўтган йили ўзбек футболини танқид қилганимиз учун сайтимизга чора кўришганди. Энди чўчимаймиз, сабаби ортимизда ёнимизни оладиган Президентимиз турибдилар. Халқимиз турибди! Умид қиламиз, нолаларимиз Ўзбекистон раҳбариятига етиб боради."

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар