Машҳур ошпазсиз, аммо рўзадорсиз, нима қиласиз?

Палов Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook

Рамазон ойи...Ошхонада иш қайнаган, қўлингиз қўлингизга тегмайди, хўрандаларнинг эса, кети узилмайди.

Суҳбат тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Бир қозонда палов, бошқасида қозонкабоб, яна бирида шўрва, қўрда ҳидлари димоқларни қитиқловчи кабоб, тандирларда эса, нон ва сомсаларингиз қизариб қолган...

Ҳаммаёқни хилма-хил таомларнинг ҳиди тутиб кетган.

Сиз эса, ана шу машҳур рестораннинг Бош ошпазисиз, аммо ҳамма қатори Рамазон ойида рўза ҳам тутгансиз...

Шундай экан, нима қиласиз?

Биз худди шундай савол билан ўзбекистонлик таниқли ва истеъдодли ошпаз, "Chustiy cuisine" ресторанлар тармоғи раҳбари, Oshxona.uz сайти блоггери ва асосчиси Баҳриддин Чустийга мурожаат қилдик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар