Дипломли вилоятликлар нега Тошкентда мардикор бўлишмоқда?

Телебошловчининг айтишича, бу одамлар "дангаса" эмас. Фото муаллифлик ҳуқуқи o'zbekiston
Image caption Телебошловчининг айтишича, бу одамлар "дангаса" эмас.

Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш қилинган кўрсатувда қўлида ҳунар ва дипломи бўлган вилоят аҳли Тошкентдаги мардикор бозор орқали иш топаётгани танқид қилинди.

Телебошловчининг айтишича, бу одамлар "дангаса" эмас.

Айни шундай тамғани Россияда ишлаётган ўзбек мардикорларига собиқ президент Ислом Каримов қўйганди.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматининг юритган иқтисодий сиёсати миллионлаб инсонларни ўз оиласини боқишга имконсиз қилди.

Ҳар йили иқтисодий ўсиш 7-8 фоизни ташкил этаётгани ҳақида ҳисобот бериб келган ҳукумат бу муаммоларни тан олишни истамади.

Маҳаллий матбуот ҳам ишсизлик, мардикорлик мавзуларини кўтариб чиқмаган.

Шу йил бошида Президент Мирзиёев давлат телеканаллари фаолиятини танқид қилди, журналистларни жамиятдаги муаммолар ҳақида ёзишга чақирди.

Шундан сўнг "Ўзбекистон" телеканалида анча жонланиш кўзга ташланмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар