Газ ва электр қарзларини ундирувчилар резина таёқлими?

дубинка Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media
Image caption Ходимларга резина таёқ берилиши мумкин

Интернетда аҳолидан газ ва электр тўловларини ундириш учун тузилган Мажбурий ижро бюроси ходимларининг сурати пайдо бўлди. Унда икки хил формани кўриш мумкин, бюро ходимлари кўлига резина таёқ берилишини ҳам англаш мумкин. Бироқ Адлия вазирлиги ушбу хабарларни рад этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media

Би-би-си ушбу суратларнинг Мажбурий ижро бюроси ходимларига тегишли эканлиги ёки эмаслигини расмийлардан тасдиқлата олгани йўқ.

Ташкилот сайтидаги келтирилган ишонч, шикоят ва алоқа рақамлари факсга уланганлиги сабаб боғланишнинг имкони бўлмади.

Кун.уз Адлия вазирлиги вакилигиа таяниб хабар беришича, мажбурий ижро бюроси ходимлари учун формаларнинг якуний кўриниши ҳали тасдиқланмаган. Интернетда тарқалган суратлар ҳақиқий формалар эмас.

Вакил ҳақиқий формалар ҳам интернетда тарқалган суратлардагига ўхшаб кетиши, ходимларда худди шундай рангдаги формалар ва кепкалар бўлишини айтган. Лекин форма елкасида MIB ёзуви, ходимнинг қўлида эса дубинка бўлмайди.

«Ходимлар полициячилардек бўлиши ҳақиқатга яқинмас. Улар дубинкада юрмайди. Уларда умуман қурол бўлмайди. Улар тартибни, хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланмайди. Улар қарздорларнинг уйига бориб, қарзни тўлашга чақиради, қарзни тўламаслик оқибатларидан огоҳлантиради», деган кун.узга Адиля вазирлиги вакили.

Вазирлик вакили формаларни тайёрлаш ҳали лойиҳа босқичида экани, яқин вақт ичида форманинг ҳақиқий суратлари эълон қилинишини билдирган.

Интернетга тарқалган суратлар ижтимоий клип суратга олиниш жараёни эканлиги айтилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media

2017 йил 29 майдаги Президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги қошидаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган.

Тошкент прокурори Ботир Қудратхўжаев коммунал тўловларни ундирувчи бюрога раҳбар этиб тайинланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02