Шавкат Мирзиёев янги қарорини имзолади, Рамазон ҳайити куни маълум бўлди

Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Унда айтилишича, "Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори этиборга олиниб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгиланади ва мамлакатда байрам сифатида кенг нишонланади".

Видеолавҳамизни ҳам назардан қочирманг.

Бошқа томондан, президент имзо чеккан янги қарор сабаб, ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олишлари ҳам мумкин бўлади.

Исломий тақвимга мувофиқ, Рамазон ойининг боши ва охири янги Ой чиқишига қараб белгиланади.

Дунёдаги аксарият мамлакатларида ҳайит қачон бўлиши эса, рўзанинг охирги кечасида маълум бўлади.

Аммо, Ўзбекистонда 1992 йилдан буён давом этиб келаётган тажрибага мувофиқ, Рамазон ойининг боши ва охири махсус фармон билан олдиндан белгиланади.

Бу эса кузатувчиларга кўра, баъзи чалкашликларни юзага келтиради.

Кўп ҳолларда Ўзбекистон олдиндан эълон қилинган президент фармони туфайли кўп мамлакатлар, ҳатто минтақа давлатларидан бир кун кейин ҳайитни нишонлагани кузатилган.

Бироқ ҳайитни қачон нишонлаш борасида бошқа мамлакатларда ҳам тушунмовчиликлар юзага келиб туради.

Кўп мусулмонлар одатда ҳайитни Саудия Арабистони эълон қилган сана бўйича нишонлашади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02